Абадият қонунлари. 1-китоб - Мукимжон Исаков

Абадият қонунлари. 1-китоб

Страниц

135

Год

Асарнинг бул биринчи қисмида ўзига хос ва ноодатий ёндашув бирла— муаллиф ижтимоий тарихидин лавҳалар;– одамий мавжудот номоддий моҳиятида даврлар оша шаклланиб келмиш қонуниятсизликлар;– дунёвий давлат ва онинг моҳияти;– дунёвий таълим жараёнин қонуниятдорлигин оширмоқ омиллари;– одам мавжудотга қонуниятли тафаккури асослари;– зарра қонуниятлари;ҳозирги замон ўзбек тилини нафосатли мумтоз услубида ёритилмиш эрур.

'''
Тарихий маҳсулотлар – якелик синонаси, асарнинг асмоний тарихида левҳалар, ўзига хос ва ноодатий ёндашувга эга, одамларнинг мавжудлик ҳақидаги фақат ўзига хос маълумотларни қамраб олишда келади. Улар бошқа ходисалар, кимёвий процесслар, инсоний ва жамоатий ҳаётнинг йил-миқдоридаги айрим алоқадорликларни юзага келтиришда хизмат қилишади.
Тадқиқот қилганда, асарнинг мавжудлигининг жисмоний процессларда, даврларда, давлат ва таълим системаларида ижод этилган қонуниятсизликлар оша га ушбу маълумотларни билдиради.
Жаҳоннинг мева-берган давлатлари ва уларнинг тизимлари – асар ўрганиш процессига кириш мумкин эди.
Таълим жараёнларидаги учрашувлар садоқатлироқ назоратни узгартириш омиллари бўлиб, улар хақида маълумотни гоҳарлайди.
Асар ўрганиш ва ўзининг мавжудлигига шартли ҳисобланганда, у одамларнинг қонуниятли мавжудотга муносабатда олиш мумкин бўлишини бир шароит сифатида ҳам билдиради.
Зарралар қонуниятлари тушунчали ва олий адолатдорликнинг асосий қисми бўлиб, улар отаўланган таълим процессида ёниб яширинади.
Ҳозирги замонда, Ўзбек тилини ўрганишда нафосатдаги мумтоз услуб қўлланилади, қуйидаги хусусиятлардан иборат: индивидуаллаштирилган умумий англий тилиани йиғиш, академик ёрдамини алмоқ, фикрларнинг адолатдорлиги, қонуният ва экспериментал сапаларни қамраб олиш умидида тарамоқланади.
'''

Читать бесплатно онлайн Абадият қонунлари. 1-китоб - Мукимжон Исаков

© Мукимжон Фатхиддинович Исаков, 2022


ISBN 978-5-0059-0854-4 (т. 1)

ISBN 978-5-0059-0855-1

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Дунёвий давлатчилик моҳиятида жо ва номоддий жараён бўлмиш, қонуниятли маълумотларга асосланмиш таълим одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётида кашф ва жорий эта олмиш қонуниятлар асосида шаклланмиш ҳолатда эрмас, балки одамий мавжудот номоддий моҳиятига мос қонуниятлар бирла шаклланмиш ҳолатида, яъни ўз қонуниятида кечур ҳолатдагина они ижтимоий шахс эрмас, йўқ, балки ўз мавжудотлик қонуниятида бўлмиш, ибтидодин торта қонуниятида мавжуд турмиш дунёвий мавжудотлик тараққиёти олиб чиқа олур, холос.


КИРИШ


Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз борлиқ ва ондин таралур қонуният ижроси сифатида!


Қонуният!

Ул недур?

Моддий борлиқ-дунё, одамий мавжудот ифодасида, ҳақ қонун бирла, яъни қонуниятлар бирла яратилмишми ёинки ул ўз тартибсизлигидами?

У ҳолда не учун одамий мавжудот назарига борлиқ-дунё-ҳаётда қонуниятсиз, яъни қонуниятлиликка тўғри келмас жараёнлар ул қадар мўл?

Умуман, қонуниятнинг одамий мавжудот дунёвий ҳаёти учун аҳамияти не?

Чангалзорларда парранда-ю даррандалар мутлақ эркин яшамоқликда эркан, не учун одамий мавжудот ҳар недур қонун-қоидаларга амал бирла яшамоқлиги шарт турур ва онинг учун мутлақ эркинликнинг фойда ва зарари не?


Борлиқ!

Бул борлиқ-коинот одамий мавжудот зоти ҳаёти давомида ончалар мавжудким, ул онинг борлигин, қай йўсинда бор турмоғин эътиборга ҳам олмай қўйгуси, яратилмиш дунё ва онда одамий ҳаётда «эсмиш» «даврлар шамоли» они ўзига мафтун қила эътиборин нари торта кетгусидур…


Дунёким, онинг ҳаракати суронли ва таралмиш маълумотлари тўзонли жараёндур. Жуда тўзонли!..

Дунёниким, одамий мавжудот ўзига тааллуқли қисмин ўз тасаввурларида қонуниятли ва қонуниятсиз фикрлар аралашмасида пайдо қила келмишдур.

Одамий мавжудот суянмиш ул тасаввурлар қонуниятли маълумотлар, яъни илм-фандур ва янаким қонуниятга туша билмас тасаввурлар, яъни афсона, ривоят, эртаклардур…

Дунёким, одамий мавжудот онинг измида турмоққа мажбурмишдур.

Яна бир камиким, улким, онда беихтиёр туғилажак ва беихтиёр одамий мавжудотлик фаолиятин тўхтатажак ҳолати бирла…

Нечук одамий мавжудот дунёвий ҳаёти бул қадарлар мавҳумлик остида турур?

Қонуниятли маълумотлар бул қадарлар мўл даврда ҳам жонли мавжудот сифатида қайдин келурин ва қай кетурин билмас, била олмас. Нечук?

Одамий мавжудотда дунёвий бул фаолиятиким, ихтиёр бирламу ёинки беихтиёрму? Ҳамон беечим…


Ҳаёт нечук шул тахлитдур?

Дунё ва ҳаётнинг ўзгача бўлмоқлик, онинг ўзгача шакл-шамойили йўқмидур?

Одамий мавжудот не учун шул тахлит мавҳумлик ичра мавжуд эрур?

Одамий мавжудотда номоддий жон не учун мавжуд?

Одамий мавжудотда не учун номоддий руҳ шаклланур?


Ақл недур, не учун ақлдур?

Не учун жонли мавжудотлар ичра, фақат ва фақат, одамий мавжудотдагина ақл унсури эрмиш?

Тафаккур не жараён эрур?

Одамий мавжудот борлиқ-табиатни қонуниятли тартибда кашф эта ва қонуниятли маълумотларга эга бўлмиш ҳолда не учун ҳамон борлиқ-коинот ичра мавҳумликда, яъни борлиқ-коинот ва ўзининг не учун мавжудлик сабабин англамас тарзда яшаб, онда ҳис-идрок дунёвий ҳаёт учун сўнмоқликда турур?

Нечук одамий мавжудот ўз дунёвий ҳаётин яшаб, сўнг ҳамонлар ўз исботин қонуниятли тартибда топмамиш мавҳумлик қаршисида қолур?